1

Зоминлик ўқитувчиларнинг шикоятига ХТВ муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 23.02.2019, 20:11
Зоминлик ўқитувчиларнинг шикоятига ХТВ муносабат билдирди

Жорий йилнинг 16 февраль куни "Maʼrifat" газетасида "Зоминлик ўқитувчилар маоши нега кечикяпти?" номли мақола чоп этилган.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ўқитувчиларга нақд пул бериш Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари ваколатига кирмаса-да, вазирлик ваколати доирасида газетада чоп этилган Зомин туманидаги ўқитувчилар мурожаатларини ўрганиб чиққан. Маҳаллий банклар нақд пул етказиб бериш учун масъул эканлиги таъкидланган.

"Шу ўринда маҳаллий банклар нақд пул етказиб бериш учун масъул эканлигини таъкидлашимиз лозим", - дейилади вазирлик хабарида.

Мурожаат юзасидан Жиззах вилояти ҳокимияти вакиллари берган маълумотга кўра, бу каби ҳолатларни юзага келишига сабаб маҳаллий банкларда нақд пул муаммоси бўлган.

"Аммо бугунги кунда бу масала ижобий ҳал этилган. Айни вақтда барча ўқитувчилар ойлик маошларини нақд пул билан олишган", - дейилади хабарда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1