1

Патрул автомобилларига янги турдаги фоторадарлар ўрнатилди

ЖАМИЯТ 23.02.2019, 20:15
Патрул автомобилларига янги турдаги фоторадарлар ўрнатилди

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вилоят ҳудудида тезлик оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари салмоғини камайтириш мақсадида патрул автомобилларга янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари ўрнатмоқда.

Ушбу патрул автомобилларга ўрнатилган фоторадарлар реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликни қайд этади. Симсиз алоқа орқали автомобиль рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни “Ўзбекистон почтаси”нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахсга почта орқали хабар беради.

Ҳозирда ушбу фоторадарлар тест режимида ишламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1