1

Ўзбекистон элчиси Чехия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

ЖАМИЯТ 23.02.2019, 20:17
Ўзбекистон элчиси Чехия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Чехиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Набижон Қосимов (қароргоҳи Берлин шаҳрида) Прага шаҳрида президент Милош Земанга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Чехия президенти Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда яқин қўшничилик муносабатлари ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ушбу жараёнга қўшни Афғонистонни жалб қилишдаги ролини алоҳида қайд этар экан, бу эса минтақада тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилишига таъкидлади.

Милош Земан Чехия томонининг Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдорлиги, шунингдек, мамлакатда ислоҳотлар жараёнига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини қайд этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1