АсосийJamiyat

"Саҳоват" маҳалласидаги қўшнилар ўртасида жанжал юзага келди

'"Саҳоват" маҳалласидаги қўшнилар ўртасида жанжал юзага келди'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 январь куни Фарғона вилоятининг Сўх тумани "Саҳоват" маҳалласида яшовчи П.Х., уйи олдида ўзаро жанжал сабаб қўшниси Х.Х.нинг юзига қўллари билан уриб, жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада Х.Х. касалхонага ётқизилиб, П.Х. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар