1

Ёшлар иттифоқининг “социал лифт”и орқали ёшлар масъул лавозимларга тайинланмоқда (Тошкент вилояти мисолида)

ЖАМИЯТ 24.02.2019, 00:00
Ёшлар иттифоқининг “социал лифт”и орқали ёшлар масъул лавозимларга тайинланмоқда  (Тошкент вилояти мисолида)

Юртимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати замирида ҳар томонлама юксак салоҳиятга эга навқирон авлод вакилларини камол топтиришдек эзгу мақсадлар мужассам эканини кўриш мумкин.

Давлатимиз раҳбари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқида “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрларни тайёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиши, замонавий тилда айтадиган бўлсак, ёшлар учун “социал лифт” вазифасини бажариши керак. У билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи ёш раҳбарларнинг кадрлар захирасини яратиши керак”, деган фикрни илгари сурган эди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўз олдига қўйган мақсадалар сари дадил қадам ташлашда давом этмоқда. Қисқа вақт ичида ташкилот ўз бағридан мамлакатимизга содиқ хизмат қиладиган, фидойи ёшларни шакллантириб, учирма қилишга эришди.Чунончи,2018 йилнинг август ойида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашираисининг биринчи ўринбосари Одилжон Тожиев Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Бугун унинг сафдошлари сони ортмоқда. Жорий ҳафта аввалида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Ўткир Шукуров Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига киришган эди.

Куни кеча 3 нафар салоҳиятли кадрларимиз ҳам муносиб лавозимларга тайинланди. Шу вақтга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Зангиота туман Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган Сирожиддин Носиров Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маьнавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган бўлса, Иттифоқнинг Нурафшон шаҳар Кенгаши раиси лавозимида фаолият олиб борган БахтиёрШиров Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комисиясининг масъул котиби лавозимига, ташаббускор ва серғайратлиги билан катта жамоанинг нуфузини кўтарган Республика ёшлар маркази Тошкент шаҳар бўлинмаси директори Ҳусан Бекмуродов Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маьнавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Дарҳақиқат, бугун мамлакатнинг бугуни ва эртанги кунига бефарқ бўлмаган, Ватани, халқи учун ёниб яшайдиган етук кадрларни етказиб бериш Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи олдида турган устувор вазифа ҳисобланади. Биз масуълуятли лавозимларга тайинланган сафдошларимизнинг келгуси ишларига омад ва зафарлар тилаймиз!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1