1

Роналду: Ҳамкасбларимни ҳурмат қиламан, шу жумладан Мессини ҳам

СПОРТ 12.11.2014, 08:37
Роналду: Ҳамкасбларимни ҳурмат қиламан, шу жумладан Мессини ҳам

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини ҳақорат қилгани ҳақидаги гапларни инкор этиб чиқди.
"Янгиликларда айтилишича, гўёки мен Лионель Мессининг шаънига ҳақоратли гапларни айтган эканман. Бу мутлақо ёлғон бўлиб, ишончим комилки, менинг адвокатим бу борада тегишли чораларни кўради. Бу бўҳтонни тарқатган одам жавоб беради.
Мен барча ҳамкасбларимга ҳурмат билан қарайман ва табиийки Месси ҳам бу борада истисно эмас", - дейди Криштиану Роналду.
Эслатиб ўтамиз, журналист Гильем Балаге Криштиану Роналду Лионель Мессини ёқтирмаслиги ва уни ножоиз гаплар билан ҳақорат қилишини хабар бериб ўтган эди.

Манба: www.championat.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1