АсосийJamiyat

​Афғонистонлик талабалар Тошкентда

'​Афғонистонлик талабалар Тошкентда'ning rasmi

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидаги таълим жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг талабалари ташриф буюришди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий каналида хабар берилди.

Термиз шаҳар Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази 4 та гуруҳининг 1 ой мобайнида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида машғулот олиб боришлари, Ўзбекистон ва ўзбекистонлик тенгдошлари билан яқиндан танишишлари режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар