Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродовнинг отаси Баҳриддин Муродов вафот этди. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Баҳриддин Муродов 25 февраль куни вафот этган. У бугун, 26 февраль куни Қашқадарёда дафн этилади.
Марҳумнинг яқинлари, бош прокурор Отабек Муродовга таъзия изҳор этамиз.






