1

Ўзбекистонда эбола вирусига қарши дори топилди-ми?

ЖАМИЯТ 12.11.2014, 16:00
Ўзбекистонда эбола вирусига қарши дори топилди-ми?

Ижтимоий тармоқдаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳида Давлат санитария эпидемиология назорати маркази вакиллари Эбола вирусига қарши дори сотиб олишни таклиф этаётгани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар беради.

Гуруҳ иштирокчиларидан бирининг маълум қилишича, унинг уйига ўзини Санитария эпидемиология назорати маркази ходими деб таништирган бир аёл келиб, ушбу вирусга қарши дорини таклиф қилган. Дори, шунингдек, каламуш ва суваракларга қарши курашишда ҳам ёрдам беришини қўшимча қилган. Дори баҳосини эса 20 минг сўм деб айтган. Хонадон эгаси дорини олишни инкор қилгач, ходима ўзининг телефон рақами, исмини ёзиб қолдирган.

Хабарга бошқа фойдаланувчилар глобал муаммо ортидан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган одамлардан ажабланмасдан қолмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистондаги мобиль алоқа фойдаланувчиларига гўё банан меваси орқали вирус тарқалиши мумкинлиги ва уни истеъмол қилмаслик ҳақидаги спам-хабарлар келган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1