Сербиялик таниқли мутахассис Бора Милутинович «Бунёдкор» стадионига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Бунёдкор» клубининг расмий сайти.
""Бунёдкор" стадиони барпо этилгани ҳақида аввал эшитгандим. Ушбу стадионда бўлиб, у билан яқиндан танишганимдан жуда хурсандман. Бундай замонавий ареналар футбол ривожи учун хизмат қилади. Ўйлайманки, бу стадионда катта футбол ўйинлари ҳали жуда кўп бўлиб ўтади", — деди Бора Милутинович.