1

Ўзбекистон кубоги «Локомотив»га насиб қилди!

СПОРТ 12.11.2014, 20:55
Ўзбекистон кубоги «Локомотив»га насиб қилди!

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида пойтахтнинг икки жамоаси - "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" клублари ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Стадионга келган минглаб мухлислар қаршисида икки гранд клуб ғолиблик учун кураш олиб борди.
Учрашувнинг асосий дақиқаларида ҳисоб очилмади. Гарчи, томонларда бунга имконият бўлса ҳам. Бир неча марта ҳужумчилар голлик вазиятларни яратишга мувафақ бўлишди. Аммо, ҳимоячилар ўз вазифаларини яхши уддалашди. Барча масала қўшимча дақиқаларга қолди.
Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда жамоалар олдинга ташланишди. Айниқса, "Локо"нинг ҳужумлари хавфли тус ола бошлади. Ҳатто Александр Гейнрих ҳам бир муддатга тўхтамади ва жамоасининг деярли барча ҳужумларида иштирок этди.
Қўшимча дақиқаларнинг иккинчисида майдонга Марат Бикмаев туширилди. Айтиш керакки, Маратнинг тажрибаси қўл келди ва ниҳоят, ҳисоб очилди. Ўнг қанотда югуриб келган Бикмаев тўпни тўхтатиб, жарима майдончасига кўтарди. У ерда Жасур Ҳасанов келаётган тўпни ерга туширмасдан дарвозага йўллади ва гол муаллифига айланди. Стадион ҳайқириқларга тўлди.
Шу тариқа ўйин 0:1 ҳисобида якунланди ва "Локомотив" Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.
Ўзбекистон кубоги, финал
"Бунёдкор" - "Локомотив" — 0:1
Гол: Жасур Ҳасанов (106)
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1