1

ДХХ катта миқдордаги моддий-товар бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйди

ЖАМИЯТ 05.03.2019, 09:24
ДХХ катта миқдордаги моддий-товар бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйди

Моддий-товар бойликларнинг қонунга хилоф равишда давлат чегараларидан олиб ўтилиши мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигига путур етказади. Шу боис Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси томонидан чегара қўшинлари билан ҳамкорликда давлат чегаралари дахлсизлиги ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Гарчи моддий-товар бойликларни ноқонуний равишда чегарадан олиб ўтишнинг оқибатлари ҳақида мунтазам маълумот бериб борилаётган бўлса-да, ҳали-ҳануз тегишли хулоса чиқармаган кимсалар учрамоқда. Шундай шахслардан бири Музаффар Дадабоевдир. У Уйчи туманида жойлашган чегара ҳудуди орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда умумий қиймати 968 миллион сўмдан зиёд бўлган катта миқдордаги товар моддий бойликларни олиб ўтишга уринган.

Дастлабки суриштирув жараёнида маълум бўлишича, Музаффар Дадабоев “ГАЗ-53” русумли автомашина юкхонасига музлатгич, чангютгич, электр иситгич, телевизор, газламалар, энергетик ичимликлар, оздирувчи капсулалар ҳамда 352 дона мобил телефон, 300 кг эрон пистасини юклаб, яширин йўллар орқали мамлакатимизга олиб кирмоқчи бўлган пайтда фош этилган.

ЎзА хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1