1

Тошкент вилоятида поезд уриб юборган йўловчи вафот этди

ЖАМИЯТ 05.03.2019, 12:21
Тошкент вилоятида поезд уриб юборган йўловчи вафот этди

Шу йилнинг 4 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи “Қодрия-Оққовоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди “Қибрай” ҚФЙ Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада М.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

"Ҳурматли фуқаролар! Темир йўлни кесиб ўтаётганда ҳушёрликни ошириб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз", - дея огоҳлантириш берилган хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1