АсосийJamiyat

Москвада содир бўлган ЙТҲда наманганлик йигит ҳалок бўлди

'Москвада содир бўлган ЙТҲда наманганлик йигит ҳалок бўлди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 3 март куни Москва шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

“ЙТҲ оқибатида 1986 йил 4 октябрда Наманган шаҳрида туғилган мамлакатимиз фуқароси Сардорбек Акрамович Ғафуров ҳалок бўлган”, - дейилади хабарда.

Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси берган хабарга кўра, ҳодиса вақтида жароҳат олган 20 ёшли Саиджон Уксан ўғли Урунов 1-сон шаҳар клиник шифохонасига юборилган.

Таъкидланишича, мазкур масала элчихона Консуллик бўлими назоратида турибди.

    Бошқа янгиликлар