1

ОЧЛ. Ўзбекистон гуруҳ босқичига 3та ўрин олиши мумкин

СПОРТ 14.11.2014, 09:55
ОЧЛ. Ўзбекистон гуруҳ босқичига 3та ўрин олиши мумкин

Келаси йили ОЧЛда Ўзбекистон учун 3+1 кўринишида квота берилиши мумкин. Албатта, бу ҳозирча норасмий хабар.

Гап шундаки, ОФК коэффициентлар жадвали (ОФККЖ)нинг Шарқ минтақасида 6-ўринни эгаллаб, назарий жиҳатда "1+1" кўринишида ОЧЛ квотасига эга бўлган Ироқ клублари ОФКнинг лицензиялаштириш талабидан ўта олишмаган. Натижада Ироқ клублари ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди.

Савол туғилади: Ироққа берилиши керак бўлган "1+1"та ўринлар кимга берилади? Бу ўринларни ОФККЖда 7-ўринни эгаллаган Кувайтга берилмайди. Боиси, бу мамлакат етарли рейтинг очколарига эга бўлмаган ва ўзига ажратилган "0+1" билан чекланади. Шунингдек, ОФКнинг янги қоидасига кўра, битта мамлакат ОЧЛда "3+1"дан ортиқ ўринга эга бўлиши мумкин эмас. Бу ҳолда Саудия Арабистони ва Эроннинг квоталари ўзгаришсиз қолади.

Демак, ОФК мутахассислари қандайдир янги қоида ўйлаб топишмаса, Ироққа берилмаган гуруҳ босқичи учун битта ўрин ОФККЖда 3-ўринни банд этган Ўзбекистонга берилиши лозим. Агар ОФК Ижроқўми Ўзбекистонга "3+1"та ўринни тасдиқласа, "Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф" тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида, "Бунёдкор" эса саралашда иштирок этади.

Гуруҳ босқичига бериладиган мазкур битта ўрин учун БАА ва Қатар ҳам курашиб кўриши эҳтимоли йўқ эмас. Кўрамиз, ОФК мазкур масалани қандай ҳал қилар экан. ОЧЛ квоталари тақсимоти 29 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ОФК ижроқўмида тасдиқланади.

Манба: www.stadion.uz.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1