Интернет тармоқларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов вазифасидан озод этилгани, унинг ўрнига ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тайинлангани ҳақида турли гаплар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, Бош прокуратурада айни пайтда О.Муродов раҳбарлигида фаолият давом эттирилмоқда. Турли уйдирма гапларга ҳеч қандай асос йўқ.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳам вазир П.Бобожонов ўз фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди.






