Сирдарё вилояти божхоначилари косметика ва бошқа турдаги товарларни юртимизга ноқонуний олиб кириш билан боғлиққонунбузарлик ҳолатини фош этишди.
Қўшни мамлакатдан ўзининг “SCANIA R440” русумли автомашинасида кириб келган фуқаро А.А. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, қонунбузар фуқаро томонидан оғзаки сўров пайтида ва декларацияда маълум қилинмаган, сифати кафолатланмаган умумий қиймати 25 миллион сўмлик 48 хил турдаги товар-моддий бойликларни автомобиль салонига яширган ҳолда чегарадан олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.






