АсосийJinoyat

Ҳужжатдан тушиб қолган товарлар фош этилди

'Ҳужжатдан тушиб қолган товарлар фош этилди'ning rasmi

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари хориждан пойтахтимизда фаолият юритувчи хусусий корхоналардан бирининг номига келган юкларни кўздан кечириш давомида божхона қоидабузарлигини фош этишди.

Ҳужжатларга кўра, вазни 38 тоннадан ортиқ 1369 ўриндан иборат маиший техника товарлари ортилган бўлиши лозим эди. Аммо, божхона кўриги давомида юклар билан ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовутлар кўзга ташланди.

Натижада, контейнерларга ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча, жами қиймати 167 миллион сўмликжами миқдори салкам 190 дона кир ювиш машинаси, чангютгичлар, радио товарлариортилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари жараёнлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар