АсосийJinoyat

70 миллион сўмлик телефонларни яширишга уриниш наф бермади

'70 миллион сўмлик телефонларни яширишга уриниш наф бермади'ning rasmi

Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан товар моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қонунбузарликларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, “Сеул-Тошкент” йўналиши билан учиб келиб, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро Э.Ш.нинг хатти-ҳаракати божхоначиларнинг эътиборини тортди. Натижада, унинг юклари холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Фуқаронинг сумкасида йўловчи божхона декларациясида ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати тахминан 70 миллион сўмлик 30 дона уяли телефонлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар