АсосийJinoyat

Қўл юкида тамаки маҳсулотларини олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

'Қўл юкида тамаки маҳсулотларини олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан божхона чегаралари орқали 10 қути тамаки маҳсулотларини божхона тўловларисиз олиб кириш меъёри белгиланган. Бироқ мўмай даромад орттириш истагидаги айрим шахслар божхона назоратидан яширинча шу турдаги товарларни юртимизга ноқонуний олиб киришга уринишмоқда.

Хусусан, “Поп” чегара божхона пости орқали пиёда ҳаракатланаётган фуқаро О.Н.нинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг қўл юки орасида декларацияланмаган ва оғзаки сўров пайтида божхона ходимларига маълум қилинмаган 2 турдаги жами 130 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда олиб ўтилаётгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар