Тошкент шаҳар божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари “Келес” темир йўл чегара божхона пости вакиллари билан ҳамкорликда товар моддий бойликларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида “Москва-Андижон” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поездда фуқаро А.Ф. томонидан сифати кафолатланмаган 630 дона электрон кальян ароматизаторлари ҳамда 3 комплект тиббиётда қўлланиладиган жарроҳлик асбоблари борлиги аниқланди. Қонунбузардан олиб қўйилган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 88,2 миллион сўмни ташкил қилди.
Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.






