«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган «Сайлов-2014» сўровида Ўзбекистондаги бўлажак парламент сайловларининг ОАВда ёритилиши масаласига ҳам эътибор қаратилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
[box]Мавзуга доир:
Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизи парламент сайловлари декабрда бўлишини билади[/box]
Қайд этишларича, сўровномада иштирок этганлар — эркаклар ва аёллар, ёшлар, пенсионерлар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, умуман, аксарият фуқаролар учун оммавий ахборот воситалари «Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги воқеалар ҳақида мунтазам ахборот етказиб берадиган асосий манбадир».
«Аҳолининг катта қисми мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, сиёсий партияларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам кузатиб боради», – дейилади ЎзА хабарида.
Тадқиқот натижаларига кўра, фуқароларнинг аксарият қисми (90 фоизга яқин) сайловолди кампаниясининг қандай кечаётгани, сиёсий партиялар фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари тезкор ва сифатли ахборот тақдим этаётганидан қаноат ҳосил қилмоқда.





