Қувайт Миллий ассамблеясининг парламентлараро дўстлик гуруҳининг олий даражадаги ташрифи кутилмоқда.
Қувайт Миллий ассамблеясининг парламентлараро дўстлик гуруҳи жорий йилнинг 14-16 март кунлари олий даражадаги ташриф билан юртимизда бўлиши кутилмоқда. Бу – икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ташриф доирасида делегациянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аъзолари билан биргаликда йиғилиши бўлиб ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо саноат палатаси ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар бўлиши кутилмоқда. Унда томонлар биргаликда кўплаб бир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратишади.






