2014 йил 13 ноябрда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани Узоқ аҳоли пункти ҳудудида (Қирғизистоннинг Жалолобод тумани Падак Олабулоқ тумани аҳоли пунктининг рўпарасида) ўзбек чегарачилари Ўзбекистон Республикасига товар-материал ашёлар ноқонуний тарзда олиб кирилишига бўлган уринишга яна бир бор чек қўйишди, дея хабар бермоқда 12news.uz.
Ўзбекистон Республикаси МҲХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, қўлга олиниш пайтида, қуролдан огоҳлантириш сифатида фойдаланилганлигига қарамасдан, Давлат чегараси бузувчилари Ўзбекистон Республикаси чегара қисмининг қонуний талабларига бўйсунмаган.
Қуролдан фойдаланиш натижасида қонунбузарлардан бири Қирғизистон фуқароси, Қирғизистоннинг Жалолобод тумани, Олабулоқ тумани Падак аҳоли пункти яшовчиси, 1974 йилда туғилган А. Набиев ўқдан яраланди. Операция пайтида мазкур шахс Янгиқўрғон марказий туман шифохонасида ҳаётдан кўз юмди.
Воқеа содир бўлган жой кўздан кечирилган пайтда товар-моддий ашёларнинг катта партияси топилди.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун муҳофазаси идоралари томонидан жиноий иш қўзғатилди.
Шуни айтиб ўтиш керакки, юқорида зикр этилган фуқаро 2008 йилдан ўзбек-қирғиз Давлат чегараси орқали турли товар-моддий ашёларни ноқонуний ўтказиш билан шуғулланган.
Ўзбекистон Республикаси МҲХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси қирғиз ҳамкасбларини ўзбек-қирғиз Давлат чегарасида қонунбузарликларна йўл қўймаслик учун керакли чораларни кўришгаяна бир бор чақиради.
16.11.2014 11:33





