1

Австралия-2015. Мутахассислар Осиё кубоги финалида Австралия - Япония учрашади, деб ҳисоблашмоқда

СПОРТ 17.11.2014, 09:11
Австралия-2015. Мутахассислар Осиё кубоги финалида Австралия - Япония учрашади, деб ҳисоблашмоқда

Келаси йилнинг январь ойида Австралия давлатида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақаси тобора яқинлашмоқда. Қитъамизнинг ушбу нуфузли форуми дунё футболи мутахассисларнининг ҳам эътиборини ўзига тортмоқда.
Жумладан, кўпчилик мусобақа фаворитлари борасида сўз юритишни бошлади. Уларнинг фикрича, финалда мезбонлар - Автралия термаси Япония билан учрашади. 3-ўрин учун ўйинда Жанубий Корея ҳамда Эрон термаларининг беллашувини тахмин қилинмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг имкониятлари бўлса, бешинчи ўринга муносиб кўрилган. Биздан кейин Саудия Арабистони ва БАА термалари қайд этилган.
Хуллас, Миржалол Қосимов шогирдларини гуруҳдан чиқиши ва плей-оффда тўхташлари ҳақиқатга яқин ғояни илгари сурмоқда, айрим футбол мутахассислар. Бу ҳақида йирик букмекерлик корхоналарининг тикимларидан ҳам билса бўлади. Ўзбекистон етакчилар сифатида қайт этилмаган.
Нима ҳам дердик, термамизни кучли тўртликка кирмайди, деб ҳисоблайдиганлар билан январь ойида гаплашамиз. Ҳар ҳолда яхши ният қилишга ҳаққимиз бор.

Умид қиламиз, футболчиларимиз муносиб иштирок этишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1