Хитойниг Гуйян шаҳрида истиқомат қилувчи бир эркак ўзининг Монгрел лақабли итининг ғаройиб иқтидорини кашф этди, деб хабар қилмоқда Rai77.com нашри.
2016 йилда хонадонга олиб келинган Монгрелда тез уқиб олиш хусусияти кузатилган. Оила бошлиғи жониворнинг бу хусусиятидан унумли фойдаланиб, Монгрелни қизи дарс тайёрлаш пайтида телефонга чалғимаслиги учун уни кузатиб туришга ўргатди.
Эндиликда қизалоқ дарс тайёрлар экан, Монгрел столга икки олд оёғини қўйиб қизча телефонга қўл чўзганда, ит аппартни нари суриб қўядиган бўлди.






