1

Италия-Хорватия учрашуви ишқибозларнинг ўзбошимчалиги сабаб тўхтатилди

СПОРТ 17.11.2014, 09:16
Италия-Хорватия учрашуви ишқибозларнинг ўзбошимчалиги сабаб тўхтатилди

Европа-2016 чемпионати саралаш учрашувлари доирасида бўлиб ўтган Италия-Хорватия ўйини трибуналардаги тартибсизлар, меҳмон ишқибозларнинг ўзбошимчалиги сабаб тўхтатиб қўйилди.

Хорватия терма жамоаси мухлислари майдонга тутунли идишларни отишган, шунингдек, тартиб посбонлари билан ҳам жанжаллашишган.

Учрашув ҳаками голландиялик Бьорн Куйперс ўйинни 75-дақиқасида тўхтатишга қарор қилди. Бу пайтда ҳисоб 1:1 эди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Миландаги “Сан-Сиро” майдонидаги учрашув бир неча дақиқадан кейин давом эттирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1