Хитойдаги пандалар парваришхонасида бир ходима боласи билан овора бўлаётган панданинг олдига келади ва бамбук шинавандасига олма беради. Пора ўз ишини берди ва панда боласини унутиб, олмани паққос туширади. Парваришхона ходимаси эса она назоратисиз қолган пандани осонгина қўлига олиб, тиббий текширишга олиб кетади.






