16 ёшли Алисия Фернандес Ромеро Испаниянинг баскетбол бўйича лигаларидан биридаги «Бенидормом» ва «Калпе» жамоалари учрашувида вафот этди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашрига таяниб, «Сегодня» хабар бермоқда.
«Тўсатдан вафот этиш синдроми»ни қайд этган тиббий ходимлар қизнинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
Баскетбол бўйича Испания федерацияси Алисия Фернандес Ромеронинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирди.
manba: daryo.uz