АсосийDunyo

Қозоғистонга Бош прокурор тайинланди

'Қозоғистонга Бош прокурор тайинланди'ning rasmi

Гизат Нурдаулетов шу вақтга қадар Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Бу ҳақда ЎзА расмий сайтида маълум қилинди.

Президентнинг Нурдаулетовни Бош прокурор лавозимига тайинлангани тўғрисидаги фармони 18 март, душанба куни расмий ОАВда эълон қилинди.

Нурдаулетовдан аввал бу лавозимда ишлаган 53 ёшли Қайрат Қожамжаров 2017 йилнинг декабрида бош прокурор этиб тайинланган эди. У бу лавозимдан “бошқа ишга ўтгани муносабати билан” озод қилинди.

55 ёшли Нурдаулетов 1996-1997 йилларда Қозоғистон давлат тергов қўмитасида ишлаган. Президент фармонига кўра, бу орган 1997 йил ноябрида тарқатиб юборилганидан сўнг, у ўз фаолиятини миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) тузилмаларида давом эттирди. 2007-2017 йилларда МХҚнинг Олмаота вилояти департаментига бошчилик қилди. 2017 йилнинг июлидан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар