Асрлар оша сайқал топиб келаётган миллий анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассамлаштирган Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонлаш учун дастурхон атрофида ўзбек адабиётига катта ҳисса қўшган ёзувчи, шоир, адибларимизни хотирлаш ҳамда шу кунда ижод қилаётган ёзувчиларимиз ижодларидан баҳраманд бўлиш мақсадида байрам дастурхони атрофида “Кўклам сурурида илҳом нафаси” мавзусида адабий, мусиқали, бадиий сумалак сайли тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Музейлар ва кутубхоналарни риожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Абдуллаева, вазирлик вакиллари, музей рахбарлари, Абдулла Қаҳҳор махалла фуқаролар йиғини раиси Орипова Феруза Юсуповна, “Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси” ходимлари, ф.ф.н. Атхамбек Олимбеков, Ортиқбой Абдуллаев, Усмонжон Қосимов, Яккасарой туман “Юнус Ражабий” маҳалла фаоллари, “Митти юлдуз” наширёти директори ёзувчи Акбар Мирзо, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ўқитувчиси Рахимбой Жуманиёзов , Ўзбекистон Миллий академик драма театри фахрий актёр актрисалари, Ўзбекистон халқ артисти Ҳасан Ражабий, Гавхар Зокирова, Раъно Ярашева, Дилбар Исмаилова, Доно Бобохоновалар шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 204-умумтаълим мактаб ўқувчилари томонидан мусиқали бадиий саҳна кўринишлари, “Бувижонлар” фольклор ансамбли, ҳамда Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси санъаткорлари томонидан мусиқали чиқишлар намойиш этилди.