АсосийDunyo

Туркияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтади

'Туркияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтади'ning rasmi

Жорий йилнинг 31 март куни Туркияда маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлигига сайловлар бўлиб ўтади. Мамлакатдаги қатор ҳудудий бошқарув органлари, жумладан, провинция, пойтахт туманлари ва вилоят туманларида сайлов жараёнлари ташкил этилади.

ЎзА расмий сайтида келтирилишича, Туркияда ҳар 5 йилда маҳаллий ҳокимият тизимида сайлов жараёнлари амалга оширилади. Бундан аввалги маҳаллий сайловлар 2014 йилнинг 30 март куни ўтказилган эди.

Бу галги сайловларда мамлакатнинг 12 та сиёсий партияси иштирок этиши кутилмоқда. Сайлов номзодлари орасида сиёсий партия вакилларидан ташқари мустақил номзодлар ҳам иштирок этмоқда.

Туркия Олий сайлов кенгаши маълумотига кўра, сайлов овоз бериш жараёнларида иштирок этиш учун 57 миллион 970 минг 985 нафар мамлакат фуқароси рўйхатдан ўтган.

Ҳозирда сайлов жараёнларни ўтказишда сайловолди компания қизғин давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар