Американинг HBO телеканали “Тахт ўйинлари” сўнгги мавсумининг экранга чиқиш вақтини эълон қилди, дея маълум қилди РИА Новости нашри.
Саккизинчи мавсумда олтита қисм бўлади.
Якунловчи мавсумнинг илк сериясининг премьераси 14 апрель куни бўлиб ўтади.
Бош роль ижрочиси Эмилия Кларкнинг айтишича, якунловчи эпизодлар телетомошабинларни янада ҳайратга солади.
Сериал Жорж Мартиннинг “Муз ва олов қўшиғи” романлари асосида суратга олинган.






