АсосийJamiyat

Бухоро марказида ер остидан иссиқ сув чиқмоқда

Бухоро шаҳри марказида жойлашган Педагоглар маҳоратини ошириш институти рўпарасидаги №13 мактабга олиб борувчи йўлни шу атрофда яшовчилар ҳамда мактаб ўқувчилари айланиб ўтишмоқда, деб ёзмоқда Podrobno.uz. Биринчи синф болаларининг айтишича, юқори синф ўқувчилари ўтиш йўлини топишмоқда.

Ер остидан сизиб чиқаётган сув, албатта, йўл соҳибига айланиб олган ва қачонлардир ям-яшил бўлган ҳудудни ботқоққа айлантирган. Иш шу даражага етиб бордики, ҳаттоки машина ҳайдочилари ҳам бу томонга юрмай қўйишди.

Podrobno.uzнинг Бухоро вилояти бўйича мухбири ушбу ҳудудда бўлиб, қазилган чуқурдан иссиқ сув чиқаётганлигига ҳамда атрофга оқаётганлигига гувоҳ бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир неча кун олдин ишчилар бу ерни тузатишга уринишган, бироқ ҳаммаси бекор кетган. Сув камаймади, аксинча уйларнинг кириш қисмигача етиб борди ва энг асосийси, иссиқ сув оқими яқин атрофдаги ахлатхоналарга яқинлашиб бормоқда. Агар муаммо зудлик билан ҳал қилинмаса, ушбу ҳудудда санитар-эпидемиологик вазият хавф остида қолади. Шунингдек, одамлар мактабга борувчи йўлнинг яқиндагина таъмирланганлигини афсус билан таъкидлашмоқда. Фойдаси бўлмади.

Янги йўлдан баҳра олмай туриб, яна бир муаммо.

    Бошқа янгиликлар