1

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Албания ёшларини мағлуб этди

СПОРТ 17.11.2014, 12:58
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Албания ёшларини мағлуб этди

БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Албания U-22 ёшларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дубай шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Албания ёшларига қарши майдонга тушишди. Биринчи бўлим Сардор Собирхўжаев томонидан киритилган гол эвазига Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида кечган бўлса ҳам, ўйиннинг 87-дақиқасида захирадан майдонга тушган Жасур Ҳакимов рақиб дарвозасини ишғол қилиб ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди - 2:0.

Маълумот ўрнида, Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги терма жамоа Дубайда яна иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Режага кўра, 17 ноябрь куни Саудия Арабистони «Нажран Спорт Клуби» жамоасига қарши учрашув ўтказилса, 18 ноябрь куни Баҳрайн U-22 ёшларига қарши ўйин бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви.
16 ноябрь. Дубай. БАА.
Ўзбекистон U22 - Албания U22 - 2:0
Голлар: Сардор Собирхўжаев (40), Жасур Ҳакимов (87).
Ўзбекистон U-22: А. Абдужалилов, А. Олимов (С. Асқаров), С. Раҳмонов, М. Убайдуллаев, Т. Шамшиддинов (Х. Мухторов), Ж. Абдумўминов (Қ. Рўзиев), С. Собирхўжаев (Ж. Расулов), Д. Туропов (Т. Ҳакимов), А. Махсталиев, Ж. Машарипов, А. Шоғуломов (Ж. Ҳакимов).

Манба: http://the-uff.com/

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1