АсосийDunyo

Хитойда кимё заводи портлади

'Хитойда кимё заводи портлади'ning rasmi

Кеча Хитойнинг Яньчэн шаҳридаги минерал ўғитлар ишлаб чиқариладиган кимёвий заводда рўй берган портлаш оқибатида камида 47 киши ҳалок бўлди, 600 нафари жароҳатланди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Жароҳатланганлардан 32 нафарининг аҳволи оғир. Ҳалокат натижасида ёнғин келиб чиққан олов бошқа саноат иншоотларига ҳам ўтиб кетган. Портлаш зарби яқин орадаги турар-жойлар ва мактабларнинг ойналарини синдириб юборган. Портлаш туфайли қўшни болалар боғчасидаги болалар ҳам жабрланган. Фожиа сабаби ҳозирча маълум эмас.

    Бошқа янгиликлар