АсосийJamiyat

Турсуной Охунованинг хотира майдони ободонлаштирилди

'Турсуной Охунованинг хотира майдони ободонлаштирилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Чиноз туманида Наврўз - умумхалқ байрамига туҳфа сифатида Меҳнат қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасининг биринчи механизатор аёли, халқимизнинг ғурури ва ифтихори Турсуной Охунованинг ёрқин хотирасига бағишланган музей тантанали очилди ва хотира бюсти кайта таъмирдан чикарилди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган бу хайрли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимовлар иштирок этишиб, халқимизнинг буюк ўтмиши, улуғ маънавияти билан ҳар қанча фахрлансак озлиги, жасорат ва матонат намунаси бўлган бу Инсонлар биз учун ҳамиша ибрат ва намуна бўлишини таъкидлашди ҳамда ўзбек аёлларининг ифтихори Турсуной Охунова ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Шунингдек, тадбирда вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан келишган ҳокимлик ва жамоатчилик вакиллари, Зулфияхоним қизлари ҳам фаол иштирок этдилар.

    Бошқа янгиликлар