АсосийDunyo

Икки нафар Youtube-блогерининг жанжали оммавий тус олди

'Икки нафар Youtube-блогерининг жанжали оммавий тус олди'ning rasmi

Германияда яшовчи икки нафар Youtube-блогерининг Instagram ижтимоий тармоғида бир-бирини ҳақорат қилиши Берлин марказий майдонида катта жанжал-тўполон чиқишига сабаб бўлди, деб хабар берди Лента ру нашри.

Мазкур жанжални томоша қилиш учун майдонга тўрт юзга яқин одам, шу жумладан ўсмир-ёшларлар йиғилган. Блогерлар ўз мухлисларини марказий майдонга таклиф этишган. Блогерларнинг оғзаки жанглари бора-бора ҳақиқий жангга айланган.

Тўполонда 50 нафарга яқин одам иштирок этган. Улардан қўлида пичоқ бўлган тўққиз нафари полиция томонидан ушланган. Юзга яқин полициячилар жанжалкашларни тинчлантириш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлишган.

    Бошқа янгиликлар