Норвегияда кучли пўртана туфайли двигателида муаммо пайдо бўлган Viking Sky саёҳат лайнери бортида бўлган 1,3 минг нафар одамдан 370 нафари вертолётлар ёрдамида қутқариб олинди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Қутқарилганларнинг 17 нафари, шу жумладан оғир тан жароҳати олган 3 киши касалхонага ётқизилди. Ҳозирда қолган саёҳатчиларни қутқариш ишлари давом этмоқда.






