АсосийDunyo

Қозоғистонда автобуслар тўқнашуви оқибатида жабрланганлар сони 35 кишига етди

'Қозоғистонда автобуслар тўқнашуви оқибатида жабрланганлар сони 35 кишига етди'ning rasmi

Қозоғистонда икки автобуснинг тўқнашуви оқибатида жабрланганлар сони 35 кишига етди, дея Нурсултон шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати берган маълумотган таянган ҳолда хабар берди РИА новости нашри.

Бугун Қозоғистон пойтахтида икки автобус тўқнашувидан юзага келган кучли зарбадан яна бир автобус, тез ёрдам машинаси ва бир нечта енгил автомашиналарга шикаст етди. Автобуснинг ҳайдовчиси бўлган 66 ёшли эркак ва 26 ёшли йўловчи аёл ҳалок бўлди. 35 киши турли даражадаги тан жароҳати олган, улардан 4 нафари ўта оғир аҳволда.

Полиция йирик ЙТҲ юзасидан тергов ишларини бошлади. Йўловчилар орасида 1983 йилда туғилган филлипинлик аёл ҳам бўлган, ҳозирда унинг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

    Бошқа янгиликлар