Кембриж университети олимлари одамлар қачон чинакам равишда улғайишларини аниқлашди, деб хабар бермоқда News.day.az нашри.
Олимларнинг маълум қилишича, инсон мияси 30 ёшда вояга етаркан.
Профессор Питер Жонснинг айтишича, вояга етиш борасида фаразлар хомхаёлдир. 20 ёш бу борада анча вақтли экан. Бу ёшда одам шахсиятида жиддий ўзгаришлар давом этавераркан. Шу боис олим таълим, соғлиқни сақлаш тизими бу фактларни ҳисобга олишини таъкидламоқда.






