АсосийJamiyat

Истамбулга олиб кетилаётган марихуана фош этилди

'Истамбулга олиб кетилаётган марихуана фош этилди'ning rasmi

Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан “марихуана” гиёҳвандлик воситасини олиб ўтишга уринган қонунбузар тўхтатиб қолинди.

“Тошкент-Истамбул” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро С.M. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, унга тегишли бўлган сумка ичидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 2 дона рангсиз пакетчаларда 3 граммга тенг оч яшил рангли, ўткир ҳидга эга бўлган қуритилган марихуана гиёҳвандлик моддаси ҳамда 2 дона махсус тамаки моддасини чекиш учун мулжалланган аппаратлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар