1

Расман! «Андижон» жамоаси Олий лигада қолдирилди!

СПОРТ 19.11.2014, 11:12
Расман! «Андижон» жамоаси Олий лигада қолдирилди!

18 ноябрь куни эрталаб Миллий Олимпиа Қўмитаси раиси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов бошчилагидаги катта делегация Андижонга ташриф буюрди.

Мираброр Усмонов бошчилик қилган делегациядан Сардор Раҳматуллаев (ЎФФ вице-президенти), Наримон Жалолов (ЎФФ фахрийлар билан ишлаш бўлими бошлиғи), Фарҳод Магометов (ПФЛ бош директори), Мухтор Ҳошимов, Мурод Алиев (Республика Мадания ва Спорт ишлари вазирлиги ўринбосари), Ойбек Қосимов (МОҚ бош котиби), Шавкат Имомов, Шавкат Жалилов (МОҚ матбуот котиби) ва Ҳасан Пирмуҳаммедов (фотомухбир) ўрин олишди. Уларнинг Андижонга ташрифидан асосий мақсад, вилоятда спорт турларига жиддий эътибор қаратиш, “Андижон” футбол жамоасининг инфраструктурасини кучайтириш, шунингдек, МОҚ томонидан белгилаб олинган истиқболли спорт турларига бўлган эътиборни ошириш бўлди.
Тошкентдан келган М.Усмонов бошчилигидаги делегация аъзолари дастлаб Бўстон даҳасида жойлашган “Андижон” клуби футбол мактабига ташриф буюришди. Мираброр Зуфарович футбол мактаби директори Муҳаммадқосим Тўхтасинов билан суҳбатлашиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг делегация янги қуриб битказилаётган қиличбозлик маркази биносини ҳам кўздан кечиришди. Соат 11:00да Андижон вилояти ҳокимиятининг мажлислар ўтказиш залида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Мираброр Зуфарович "Андижон" жамоасини олий лигада қолдирилганини маълум қилди.
- Бу йил “Андижон” жамоасини ташкил топганига 50 йиллик тўлди. Қолаверса, Андижон аҳли футболни жуда севади. Шуни инобатга олиб, ЎФФ ва ПФЛ ҳодимлари билан маслаҳатлашган ҳолда “Андижон” жамоасини олий лигада қолдиришга қарор қилдик, - деди Мирбарор Усмонов.
Шундай қилиб, "Андижон" жамоамиз келаси йили ҳам олий лигада иштирокини давом эттирадиган бўлди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1