Ғазо секторида йирик тартибсизликлар содир бўлмоқда, дея хабар қилмоқда Репорт нашри.
Олинган хабарларга кўра, унда 40 мингга яқин фаластинликлар иштирок этмоқда. Намойишлар чоғида фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юзага келмоқда. Ҳар икки томон ҳам бир-бирларига қарата граната ва бошқа портловчи қурилмалар улоқтиришган.
Айрим манбаларнинг маълум қилишича, исроиллик аскарлар билан тўқнашувларда икки фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.






