Японияда бир эркак ўзини тезюрар поезд тагига ташлаб, ғойиб бўлди, дея хабар бермоқда SoraNews24 ахборот портали.
Поезд Коганеи шаҳрига йўналган эди.
Поезд машинисти ўзини платформадан ташлаган одамни кўрган заҳоти стоп-кран дастагини тортган. Станция ходимлари ҳам дарров қидирув ишларини бошлашган, аммо ҳодиса жойида ҳеч ким ва ҳатто ҳеч қандай жасад топилмаган. Кузатув камераларида ҳам ҳеч қандай исбот топилмади.






