18-24 ноябрь кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. Шу кунлари Африка ва Осиёнинг кўзга кўринган оғир атлетикачилари Тошкент шаҳрида жам бўлишади.
Оғир атлетика бўйича Афро-Осиё Кубоги мусобақалари 19 ноябрда бошланади. Турнирнинг илк куни эркаклар 56, 62, 69, 77; аёллар эса 48, 53, 58 кг вазн тоифаларида супага чиқади.
Шунингдек, мусобақада 4—16 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг иштирокчилари ҳам куч синашади. Улар орасида ўзбекистонлик машҳур атлетлар, хусусан жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов ҳам бор, деб хабар қилади olamsport.com сайти.





