Олимлар глобал равишда ҳаво ҳароратининг исиб кетиши қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказишидан огоҳлантиришмоқда, деб хабар берди Вести нашри.
Гап фақат қурғоқчиликда эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, 2050 йилга бориб дунё қишлоқ хўжалигидаги ҳосилнинг асосий қисми оч ҳашаротлар томонидан еб битирилади. Чунки ҳавонинг исиб кетиши ҳашаротларда метаболизмни кучайтиради ва улар доим оч бўлишади.
Заракунанда ҳашаротлар иссиқ ҳаво пайтида уч хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотини кемиришар экан, булар гуруч, маккажўҳори ва буғдой. Бунда ҳар йили ҳаво ҳарорати бир даражага ошиши ҳосилнинг ўн фоизи йўқолишига олиб келади. Ҳаво ҳароратининг икки даражага кўтарилиши эса 213 миллион тонна ҳосилнинг еб битирилишига сабаб бўлади.






