Ветеринар Тарик Абу-Зар олтин балиқчанинг оғзидаги ўсимтани олиб ташлади, дея маълум қилмоқда Rai77.com нашри.
Тарик 6 ёшли Эрик лақабли олтин балиқчани операция қилди.
Ветеринар мураккаб операцияни амалга ошириб, балиқчанинг оғзидаги ўсимтани олиб ташлаган ва унинг кўриш қобилияти яхшиланган.
Эрик махсус анестетик ёрдамида ухлатилиб, 30 дақиқали жарроҳлик операциясини бошдан кечирган.
Ҳозирда Эрик ўзини яхши ҳис этмоқда.






