1

Михаэль Шумахернинг саломатлиги ҳамон ўша-ўша

СПОРТ 19.11.2014, 17:06
Михаэль Шумахернинг саломатлиги ҳамон ўша-ўша

Айни дамда интернет нашрларида “Формула-1” бўйича етти кара жаҳон чемпиони Михаэль Шумахернинг саломатлигига оид турли хабарлар чоп этилмоқда. Чет элдаги сайтлари болггерларига ушбу маълумотларни “Формула-1” автопойгасининг собиқ вакили Филипп Стрейп бергани аниқланди. Унинг сўзларига кўра, Шумахернинг ахволи аввалгидан бироз яхши, бироқ айни дамда у фалаж ҳолатида. Бунинг устига хотирасида ва сўзлашишида бир қадар муаммолар бор.

Унинг мухлислари интернет нашрлари орқали, пойгачининг яқинлари, дўстлари орқали унинг аҳқолидан мунтазам равишда хабардор бўлиб туришибди. Бу унинг тез орқда саломатлигини тиклаб оёққа туриб кетишида катта руҳий кўмак бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шумахер 2013 йил декабр ойи охирида жиддий жароҳат олган ва ўшандан бўён Гренобледаги клиникада кома ҳолатида бўлди. 16 июнь куни эса спортчи комадан чиққани ҳақида хабар берилган ва Лозаннадаги реабилитация клиникасига кўчирилган. Унинг ахволи бир маромга келгач, у ўз уйига қайтди, даволанишни яқинлари олдида давом эттирмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1