АсосийJamiyat

Ўқувчилар сони кам бўлса, чет тили ўқитилмайдими?

'Ўқувчилар сони кам бўлса, чет тили ўқитилмайдими?'ning rasmi

“Эшитишимизча, агар синфда ўқувчилар сони 25 нафардан кам бўлса, рус тили ва бошқа хорижий тиллар ўқитилмас экан. Бундай чегаралаш қонунан қилинганми ёки бу ўқитувчилар гап-сўзи холосми?”

Назира Салимова, Сурхондарё вилояти Ангор тумани

Ихтиёр МАХМАТҚУЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги масъул ходими:

— Халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг I-XI синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 191-сонли буйруғининг 1-Иловаси 20-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорига кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

  • ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I-XI синфларида чет тили фани;
  • V-XI синфларда информатика ва ахборот технологиялари, таълим тили ўзбек тилида бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II-XI синфларида ўзбек тили фани;
  • таълим тили рус тилида бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II-XI синфларида рус тили;

Ушбу фаннинг ўқитилиши Республика таълим марказининг тавсиялари асосида, тегишли ўқув дастурлари ва тақвим-мавзу режаларга мувофиқ ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар